«агнешка пикулицка» тегли мақолалар


«Ўзбекистон менга киришни тақиқлади» — Агнешка Пикулицка
9 ноябр 2021, 15:46

«Ўзбекистон менга киришни тақиқлади» — Агнешка Пикулицка

Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини, шу сабабли у 7 ноябрдан бери «Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган»нини маълум қилди. У бу қарорини журналистик фаолияти билан боғламоқда. «Ўзгаришлар бўлиши мумкин деган умидда Ўзбекистонга келганимга уч йилдан ошди. Ҳозирги ҳукумат даврида ҳеч қандай тизимли ўзгаришлар бўлмайди, деган ишонч билан кетяпман», — деб ёзди журналист.

«Агнешка Пикулицкага аккредитация берилмаганлиги — сиёсий хато» — сиёсатшунос
3 июн 2021, 10:08

«Агнешка Пикулицкага аккредитация берилмаганлиги — сиёсий хато» — сиёсатшунос

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмаганлигини сиёсий хато деб атади. «Бирон бир хорижий журналистлар қонунчиликни жиддий бузадиган бўлса, уни тезда ҳайдаш эмас, қонунчиликка бўйсундиришнинг оҳиста йўллари ишга солиниши керак», — дейди у.

«Бу мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» — Агнешка Пикулицка
2 июн 2021, 13:52

«Бу мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» — Агнешка Пикулицка

Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади
2 апрель 2021, 11:29

ИИВ хорижий журналист Агнешка Пикулицкани ёлғон маълумот тарқатишда айблади

ИИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицкани сўнгги вақтларда содир бўлаётган воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг